Испания терма жамоаси қанот ҳимоячиси Жорди Альба ЖЧ-2022 доирасида Германияга қарши ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатда бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Бу мувозанатли ўйин бўлди, жамоалар навбатма-навбат устунлик қилишди. Биринчи бўлимда бизда ажойиб имкониятлар бўлди. Якунда Альваро Мората битта гол уришга муваффақ бўлди.
Энди Япония билан ўйинга мослашишимиз керак. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз", - деди ҳимоячи Barca Blaugranes билан суҳбатда.
Испания ва Япония ўртасидаги учрашув 1 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.