Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Пулишич қишда "Челси"дан кетмайди

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенбергнинг фикрича, футболчининг "Боруссия", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар аҳамиятли эмас. У Лондон клубида қолмоқчи.

Бироқ манбанинг хабарига кўра, Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин Пулишичга катта ва қизиқарли таклиф тушса, музокаралар олиб борилиши мумкин.

2022/23 йилги мавсумда ярим ҳимоячи “Челси” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:12, 29.11.2022.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.