Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоадоши Эден Азарнинг формаси ҳақида фикр билдирди.
"Қийин даврдан кейин Азар яхшиланиб бормоқда. У формада эди, лекин охирги пайтларда ўйнамади. Бу жуда қийин вазият, аммо бу турнирдан кейин у яхшиланади", - деди де Брюйне Sky Sports нашрига.