Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбекистон U19 терма жамоаси Эрон, Австралия ва Вьетнам билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U19 терма жамоаси 2-8 сентябрь кунлари Вьетнам мезбонлик қиладиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатига қадар бўлган режаси тасдиқлангани ҳақидаги хабарда ҳам маълум қилинганди.

Вьетнамдаги халқаро турнирда Аҳмаджон Мусаев бошқарувидаги Ўзбекистон ёшларидан ташқари Эрон, Австралия ва мезбон Вьетнам ёшлар терма жамоалари ҳам иштирок этади. Турнир регламентига кўра иштирокчи мамлакатлар гуруҳ тизимида ўзаро 3та тур ўтказишади. Гуруҳ якунига кўра дастлабки икки ўринни эгаллаган мамлакатлар финал ўйинида майдонга чиқишса, 3 ва 4-ўрин эгалари турнирнинг учинчи жамоасини аниқлаш учун алоҳида ўйинда иштирок этишади.

Режага кўра Вьетнамдаги турнирда Таиланд терма жамоаси иштирок этиши керак эди. Бироқ ташкилотчиларнинг Ўзбекистон футбол федерациясига йўллаган янги мактубида Таиланд ўрнига Эрон турнирга қўшилгани маълум қилинди.

Халқаро мусобақада иштирок этувчи мамлакат делегациялари 31 август куни Вьетнамнинг Хо Чи Мин шаҳрига етиб боришади. 1 сентябрь куни жамоа менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтса, 2 сентярда 1-тур старт олади.

Қуръага кўра илк турда Ўзбекистон U19 терма жамоаси Австралияга қарши кураш олиб боради. 2-турда Эрон ва ниҳоят 3-турда Вьетнам Ўзбекистонга рақиблик қилади. Ўйинлар кунора ўтказилади. Мос равишда 1-тур 2, кейинги турлар эса 4 ва 6 сентябрга тайин қилинган. 8 сентябрь куни 3-ўрин учун ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Қайд этиш керак, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 3-17 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари унинг «С» гуруҳида КХДР, Вьетнам ва Иордания терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:03, 31.07.2012.
Ўқилди: 5271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.