Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд жамоадоши Маркус Рэшфордни мақтади.
«У жуда кучли техникага эга футболчи, бу унга гол уриш ва голлар яратиш имконини беради. Ҳеч бир ҳимоячи Маркусга қарши ўйнашни ёқтирмайди.
Битта эпизодда унинг нима қилишини олдиндан айтиш қийин: у гол уришга ҳаракат қилади ёки рақиб учун кучли узатма беради», дейди Александр-Арнольд Англия терма жамоаси расмий сайтига берган интервьюсида.