Аргентиналик футболчилар Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес қишда Туриннинг «Ювентус» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио ёзди.
Хабарингиз бор, ҳозир «Юве» жуда ҳам ташвишли даврни бошдан кечирмоқда. Туринликларга қарши бирданига бир нечта тергов ишлари бошланди. Ғарб матбуоти хабарига кўра, «Ювентус»ни молиявий фирибгарлик учун қаттиқ жазо кутмоқда.
Терговлар бошланиши арафасида Андреа Аньелли, Павель Недвед ва бошқа раҳбарлар клубни тарк этишди.