Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Навбаҳор лочинлари” — “Олимпик”

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан Ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — “Олимпик” жамоалари Ўртасидаги баҳс якунланганидан сўнг меҳмонлар мураббийи Артём Давлетов ҳакамлар бригадаси шаʼнига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Артём Давлетовга (“Олимпик”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қЎлланилди.

“Бунёдкор” — “Сурхон”

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Сурхон” жамоалари Ўртасидаги баҳснинг 65-дақиқасида мезбонлар вакили Фарруҳ Икромов гол киритгач рақиб жамоа мухлислари ўтирган сектор панжарасига чиқиб, провокацион ҳаракатлар қилган. Бош ҳакам оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган мазкур ҳаракатни қизил карточка билан жазолаган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кўра, Фарруҳ Икромовга (“Бунёдкор”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Қўқон-1912”

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан Ўрин олган “Қизилқум” — “Қўқон-1912” жамоалари Ўртасидаги баҳс якунланганидан сЎнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек, учрашувнинг 90+1 дақиқасида “ҚЎқон-1912” футболчиси Мурод Холмуҳаммедов “ВАР” ҳаками шаънига ҳақоратли сЎзлар айтган ва у ҳам майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “ҚЎқон-1912” бош мураббийи Даврон Файзиевга нисбатан 3 та, футболчи Мурод Холмуҳаммедов нисбатан эса 2 та Ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қЎлланилди.

“Навбаҳор лочинлари” — АГМК

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан Ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — АГМК жамоалари Ўртасидаги баҳснинг 9-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Артём Филипосян тирсаги билан рақибининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кЎра, Артём Филипосянга (АГМК) нисбатан 3 та Ўйинга четлаштириш интизом чораси қЎлланилди.

“Бунёдкор” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув — “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари Ўртасидаги Ўйиннинг 82-дақиқасида мезбонлар футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев рақибининг оёқ қисмига қўпол тарзда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Абдуллоҳ Омоналиевга (“Бунёдкор”) нисбатан 3 та Ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, мазкур учрашув мобайнида “Пахтакор” жамоаси мухлислари томонидан “Навбаҳор лочинлари” ва “Насаф” клуби шаънини камситувчи баннер кўтарилган. Бу ҳолат телетрансляция вақтида эфир орқали намойиш қилинган.

ЎФА Интизом кодексига биноан, жамоа ишқибозлари томонидан камситиш тусига эга матнлар туширилган баннер намойиш қилинса, ишқибозлар мухлислик қилган клубга нисбатан санкциялар қўлланиши белгилаб қўйилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Пахтакор” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига

“Шўртан” — “Зомин бўрилари”

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган “Шўртан” — “Зомин бЎрилари” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 20-дақиқасида “Зомин бЎрилари” маъмури Бердиёр Маъмуров ўз футболчилари шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бердиёр Маъмуровга (“Зомин бўрилари”) нисбатан 2 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Андижон”

Про лиганинг 26-туридан Ўрин олган “Бухоро” — “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 24-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Аҳрор Иноятов рақиб ўйинчисига нисбатан қўпол зарба бергани учун майдондан четлаштирилади.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Аҳрор Иноятовга (“Андижон”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — “Ғиждувон”

Про лиганинг 26-туридан Ўрин олган “Шўртан” — “Ғиждувон” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+5-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Асилжон Мансуров йиқилиб тушади, рақиби эса унга қўл узатади. Ушбу ҳолатда Мансуров рақибига қўли билан зарба беради ва майдондан четлаштирилади.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кЎра, Асилжон Мансуровга (“Ғиждувон”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига

“Пахтакор-79” — “Юниред”

Биринчи лига 24-туридан ўрин олган “Пахтакор-79” — “Юниред” учрашувининг 20-дақиқасида “Пахтакор-79” дарвозабони Абраҳам Одонкор рақиб жамоаси футболчиси билан бирга бир вазиятда оёғининг таг қисми билан унинг кўкрак қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кўра, Абраҳам Одонкорга (“Пахтакор-79”) нисбатан 3 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Насаф фарм” — “Андижон-2”

Биринчи лиганинг 25-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Андижон-2” учрашувининг биринчи бЎлими якунлангандан сЎнг “Насаф фарм” жамоасининг футболчиси Алпомиш Миров ёрдамчи ҳаками шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кўра, Алпомиш Мировга (“Насаф фарм”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Насаф фарм” — “Навбаҳор фарм”

Биринчи лиганинг 26-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Навбаҳор фарм” учрашувнинг 69-дақиқасида “Насаф фарм” жамоасининг футболчиси Асилбек Умирзоқов бош ҳаками шаʼнига ҳақоратли сЎзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган, ҳолат бЎйича тегишли чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кўра, Асилбек Умирзоқовга (“Насаф фарм”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, учрашувининг 90+4-дақиқасида мезбонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев техник зонани тарк этиб, бош ҳакамга ўз эътирозларини қЎпол тарзда билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Элдор Мойлиевга (“Насаф фарм”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Юниред” — “Бунёдкор фарм”

Биринчи лиганинг 26-тури доирасидаги “Юниред” — “Бунёдкор фарм” учрашувнинг 54-дақиқасида “Юниред” клубининг футболчиси Асомиддин Маматов ҳамда “Бунёдкор Фарм” жамоасининг футболчиси Бек Абдуллаевлар бир-бирларини шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асомиддин Маматов (“Юниред”) ва Бек Абдуллаевнинг (“Бунёдкор фарм”) ҳар иккисига нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Насаф фарм” — “Қизилқум фарм”

Биринчи лиганинг 27-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Қизилқум фарм” учрашувнинг 57-дақиқасида “Қизилқум фарм” футболчиси Оллоёрхон Раупов захира ўриндиғида турган ҳолда бош ҳаками шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Оллоёрхон Рауповга (“Қизилқум фарм”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик-Олтиариқ” — “Шаҳрихончи”

Биринчи лиганинг 28-тури доирасидаги “ДЎстлик-Олтиариқ” — “Шаҳрихончи” учрашувнинг 54-дақиқасида “Шаҳрихончи” клубининг футболчиси Жамшид Қобулов оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Жамшид Қобуловга (“Шаҳрихончи) нисбатан 2 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

“Навбаҳор фарм” — “Андижон II”

Биринчи лиганинг 28-тури доирасидаги “Навбаҳор фарм” — “Андижон II” учрашувнинг 45+2-дақиқасида “Навбаҳор фарм” жамоасининг бош мураббийи Рашиджон ғофуров техник зонасини тарк этиб, рақиб жамоасининг техник зонасига киргани ҳамда провокацион ҳаракатлар қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рашиджон Ғофуровга (“Навбаҳор фарм”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор-79” — “Насаф фарм”

Биринчи лиганинг 28-тури доирасидаги “Пахтакор-79” — “Насаф фарм” учрашувининг 79-дақиқасида “Пахтакор-79” клубининг футболчиси Жулиус Анани рақиб футболчисининг бел қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жулиус Ананига (“Пахтакор-79”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

U-21 чемпионати

“Навбаҳор лочинлари U-21” — “Олимпик U-21”

U-21 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” — “Олимпик U-21” учрашувнинг 45-дақиқасида мезбонлар футболчиси Дониёрбек Мирзақаюмов тирсак қисми билан рақиб Ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Дониёрбек Мирзақаюмовга (“Навбаҳор лочинлари U-21”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

АГМК U-21 — “Динамо плюс U-21”

U-21 чемпионатининг 23-тури доирасидаги АГМК U-21 — “Динамо плюс U-21” учрашувининг 55-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Абдулазиз Абдураззоқов рақиб Ўйинчисини оёқ қисмига тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Абдулазиз Абдураззоқовга (“Динамо плюс U-21”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи U-21” — АГМК U-21

U-21 чемпионатининг 24-тури доирасидаги “Нефтчи U-21” — АГМК U-21 учрашувининг 86-дақиқасида “Нефтчи U-21” мураббийи Азиз Алижонов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азиз Алижоновга (“Нефтчи U-21”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қЎлланилди.

“Нефтчи U-21” — “Сурхон U-21”

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Нефтчи U-21” — “Сурхон U-21” учрашуви якунлангандан сЎнг мезбонлар футболчилари Жасурбек Тўхтасинов ҳамда Саидолимхон Саидаҳрорхўжаев ҳакамлар бригадасининг шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, “Сурхон У-21” футболчилари Жасурбек ТЎхтасинов ва Саидолимхон СаидаҳрорхЎжаевнинг ҳар иккисига нисбатан 3 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

Аёллар футболи. Олий лига

“Нефтчи-W” — “Металлург-W”

Аёллар Олий лигасининг 22-тури доирасидаги “Нефтчи-W” — “Металлург-W” учрашувининг 88-дақиқасида мезбонлар футболчиси Ситорахон Нишонова рақиб жамоаси футболчисини тепган. “Металлург-W” жамоаси футболчиси Рушона Сайдаббосова ҳам рақибига жавобан зарба берган. Бош ҳакам ҳар иккала футболчи майдондан четлаштирган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Ситорахон Нишонова (“Нефтчи-W”) ва Рушона Сайдаббосованинг (“Металлург-W”) ҳар иккисига нисбатан 3 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

Футзал. Олий лига

АГМК — “Насаф”

Футзал Олий лигасининг 3-тури доирасидаги АГМК — “Насаф” учрашувининг 33-дақиқасида “Насаф” жамоаси футболчиси Хуршид Раҳмонов Ўйин тЎхтатилган вақтда Ўзини агрессив тутиб, рақиб футболчисини тепмоқчи бЎлгани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, учрашувда АГМК жамоаси футболчиси Аббосбек Ўлмасбеков рақиб жамоаси футболчисига жавобан бЎйин қисмидан уни бЎғганлиги учун Ўйиндан четлаштирилган.

Бундан ташқари, АГМК мураббийи Николай Одушов ҳакамнинг қарорига норозилик билдириб, тажовузкор ҳаракат қилган ва майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, АГМК вакиллари Аббосбек Ўлмасбеков, Николай Одушов ҳамда “Насаф” футзалчиси Хуршид Раҳмоновга нисбатан 3 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

“Максам Чирчиқ” — “Бунёдкор”

Футзал Олий лигасининг 3-тури доирасидаги “Максам Чирчиқ” — “Бунёдкор” учрашувининг 40-дақиқасида меҳмонлар вакили Жасур Содиқов иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлаштирилган ва учрашув якунлангандан сўнг ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сЎзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Содиқовга (“Бунёдкор”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

“БМБ” — “Локомотив”

Футзал Олий лигасининг 3-тури доирасидаги “БМБ” — “Локомотив” учрашувининг 39-дақиқасида мезбонлар вакили Даврон Чориев учрашув тЎхтатилган вақтда қўлининг кафт қисми билан рақиб жамоаси футболчисининг юз қисмига зарба берган. Бош ҳакам мазкур вазият учун уни майдондан четлаштирган.

Тартиб-интизом қЎмитасининг қарорига кЎра, Даврон Чориевга (“БМБ”) нисбатан 3 та Ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қЎлланилди.

Киритилди: 14:39, 06.12.2022.
Ўқилди: 1799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.