Кириш Регистрация

Шомуродовнинг собиқ клуби яна бош мураббийсиз қолди

Баҳо:
+ | -

Александр Блессин “Женоа” бош мураббийи лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати расмий сайтида.

40 ёшли италиялик собиқ ҳужумчи Альберто Жилардино клубга вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.

Блессин шу йилнинг январидан ойидан бери “Женоа”ни бошқариб келаётган эди. Аввалроқ у “Лейпциг” ва Бельгиянинг “Остенд” клубларида ишлаган.

Италия Б сериясининг 15-туридан сўнг “Женоа” 23 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Генуя шаҳри жамоаси пешқадам "Фрозиноне"дан 8 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу клуб шарафини ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 2020/21 йилги мавсумда ҳимоя қилган ва 32 та ўйинда 8 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширган.

Киритилди: 18:00, 06.12.2022.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.