Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоанинг умумий гуруҳидаги машғулотларни ўтказиб юборди, деб хабар бермоқда L'Equipe.
Манбанинг хабарига кўра, Мбаппе жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Польшага қарши ўйиндан (3:1) кейин тренажёр залида тикланиш машғулотларини ўтказган.
Нашрнинг эслатишича, ЖЧ-2022 бошланишида Килиан тўпиғидан жароҳат олганидан шикоят қилган, аммо бу жиддий характерга эга эмас эди.
Жорий Жаҳон чемпионатида Мбаппе 4 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.