Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе бош мураббий Криштиану Роналдуни ЖЧ-2022 1/8 финалида Швейцарияга қарши ўйинда (6:1) захирада қолиш қарорига изоҳ берди.
"Роналдунинг асосий таркибда йўқлиги? У энг муҳими жамоа эканлигини жуда яхши билади. Бугун содир бўлган воқеа мураббийнинг танлови бўлди ва уни ҳурмат қилиш керак",- дея Пепе сўзларидан иқтибос келтиради A Bola.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 14 йил ичида биринчи марта йирик турнир ўйинини захира ўриндиғида бошлади. Аввалги сафар 2008 йилги Европа чемпионатида у асосий таркибдан жой олмаганди.