Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Жозе Моуриньо билан уришиб қолган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

"Порту", "Интер" ва "Челси"даги қилган ишларига қараб айтиш мумкинки, дунёда Моуриньо каби катта совринлар ютган мураббийлар саноқлидир. Аммо унинг бир одати ҳам борки, Моур ўзи ишлаган ҳар бир клубда футболчилар билан уршиб қолган ва уларга муаммолар ёғдирган. Қуйида португалиялик мутахассиснинг "энг ёмон кўрган" шогирдларидан тузилган рамзий терма жамоа тақдим этилади.

Дарвозабон: Икер Касильяс

Моуриньога Касильяснинг нега ёқмаслиги тушунарсиз ҳолат. Лекин шуниси аниқки, Жозе испаниялик афсонани "Бернабеу"даги катта обрўси, "Барселона"даги дўстлари, рафиқасининг журналист бўлгани ва энг асосийси, ўзининг тактикаларини хушламагани учун ёқтирмаган. Шу сабабли, 2012 йилда Диего Лопесни сотиб олиб, Касильясни захирага михлаб қўйган.

Чап қанот ҳимоя: Вильям Галлас

Галлас "Челси"да Моуриньо билан келишмай қолади. Шу сабабли 2006 йилда "Арсенал"га йўл олади. Ҳимоячи ўшанда Моуриньодан нафратланишини, агарда ўзини кетишига рухсат бермаса, у ҳолда майдонда ўз дарвозасига гол уришини айтади.

Марказий ҳимоя: Рикарду Карвалью

Карвалью узоқ вақт Моуриньо билан бирга бўлади. У ҳаттоки, "Порту"дан "Челси"га Моур билан бирга боради. Аммо, кўп ўтмай, Карвалью "Челси"нинг асосий таркибидан тушиб қола бошлайди. Ўшанда Моуриньо Карвалью ҳақида шундай деган: "унда воқеаларни англаш борасида муаммо мавжуд. Балки у ўзининг миясини текширтириши керакдир".

Марказий ҳимоя: Серхио Рамос

Моуриньо "Реал"да кўп футболчилар билан уришган. Шулардан бири Рамосдир. Буни Рамос ўзининг интервьюларида ҳам айтган. Моуриньо Месут Ўзилни мажбурлаб захирга олганида, Рамос бунга норозилигини билдириб, Ўзилнинг футболкасини кийиб олади.

Чап қанот ҳимоя: Денни Роуз

Моуриньо ва Роуз ўртасидаги келишмовчилик ҳаммага маълум. Ҳаттоки, бу нарса ҳужжатли филмда ҳам ўз аксини топган. Моуриньонинг ғазаби сабаб Роуз 23 ёшлилар жамоасида ўйнашга мажбур бўлади. Моуриньо ишдан кетганида Роуз унинг устидан очиқчасига кулганди.

Ярим ҳимоячи: Поль Погба

Ҳаммасини нимадан бошланганини яхши биласиз. Нима билан тугаганини ҳам.

Ярим ҳимоячи: Деле Алли

"Вест Хэм"га қарши баҳс ажойиб кечади. Ўша ўйин Моуриньонинг "Тоттенхэм"даги илк расмий матчи эди. Деле Алли эса ҳаммасини тўғри бажарган. 2020-21 йилги мавсумдан ҳаммаси ўзгарди. Моуриньо Аллининг ёқмаётганини очиқ айтади.

Ярим ҳимоячи: Генрих Мхитарян

Арманистонлик юлдуз "Боруссия Дортмунд"дан "МЮ"га ўтганида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Аммо Моуриньо барчасини ўзгартирди. У янги футболчини ҳамманинг олдида танқид қила бошлади. Моуриньо ярим ҳимоячига: "сен туфайли бутун матбуот мени гапирмоқда" деган. Аммо ҳозир улар "Рома"да бирга ишлашмоқда.

Ўнг қанот ҳужум: Эден Азар

2014 йилнинг май ойида Моуриньо Азар ҳақида шундай дейди: "Азар жамоа учун борини бериб ўйнамаяпти". Ўшанда "Челси" ЕЧЛда "Атлетико" тўсиғидан ўта олмайди. Икки йилдан кейин эса Антонио Конте жамоага келиб, Азарни қайтадан "тирилтирган".

Чап қанот ҳужум: Жо Коул

Моуриньо Коулни "Челси" кўп марта изза қилган. Хусусан, у ҳужумчини доимо кўп меҳнат қилмасликда, ҳимояга ёрдам бермасликда айблар эди. Шунга қарамай, Коул "Челси"ни титул олган мавсумларида катта ишни бажариб берган.

Ҳужумчи: Антони Марсьяль

2018 йилни ёзига қайтамиз. Антони Марсьялда оилавий масалалар кўпайиб кетади. У фарзанди дунёга келаётгани сабабли "МЮ"нинг АҚШдаги мавсумолди ўйинларини ўтказиб юборади. Шундан кейин ҳаммаси бошланганди. Марсьяль ортиқ Моуриньога хуш келмайди. Мавсум давомида француз ҳужумчиси асосий таркибга киришга қийналади. Чунки Моур шундай қилганди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:00, 09.12.2022.
Ўқилди: 5548 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.