Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Арсенал" Влаховичга харидор

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховичга яна қизиқиш билдирмоқчи.

Calciomercato хабарига кўра, Габриэль Жезуснинг жароҳати "тўпчилар"ни 22 ёшли сербга бўлган қизиқишларини янгилашга мажбур қилиши мумкин.

Шунингдек, Влахович бутун директорлар кенгаши истеъфога чиққанидан кейин келажаги ноаниқлиги туфайли Италия клубини тарк этишга рози бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил бошида "Арсенал" ҳужумчи учун "Фиорентина"га 70 миллион евро таклиф қилган, бироқ футболчи якунда "Ювентус"га ўтганди.

Жорий мавсумда Влаҳович Италия клуби сафида барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 01:21, 10.12.2022.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.