Нидерландия терма жамоаси футболчиси Мартин де Рон Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ЖЧ-2022 1/4 финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:2, пен. 3:4) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Болалигимда отам менга Аргентинанинг 1978 йилги жаҳон чемпионати ҳақида гапириб берганди... Менинг вақтимда барча футболчилар Месси каби бўлишни орзу қилар эди.
Бугун мен даҳшатли тушга айланган орзумга қарши ўйнадим. Аргентинани табриклайман, лекин мен жамоамиз билан фахрланаман”, деб ёзади де Рон.