"Бавария" ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг клубда захира ҳужумчиси ролини ўйнамоқчи эмас.
Манбага кўра, Чупо-Мотингнинг талаблари мавсум охирида тугайдиган янги шартнома бўйича музокаралар жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Бироқ клуб ҳужумчини жамоада қолишга кўндириш ниятида.
Чупо-Мотинг Германия Бундеслигасида олтита гол ва иккита голли узатма билан "Бавария"нинг асосий таркибига кириш учун курашмоқда.