Жордан Хендерсон Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022да Франциядан учралган мағлубиятига изоҳ берди.
- Ҳозир хулоса қилиш қийин, тўғри сўз топиш қийин. Ўйлайманки, биз бу ўйинда боримизни бердик. 0:1 ҳисобида ютқазаётганимизда, ҳафсаламиз пир бўлди, аммо характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирдик. Биз бор кучимизни бердик, лекин, афсуски, бу бизнинг оқшомимиз эмас эди.
- Кейннинг ноаниқ пенальтиси ҳақида нима дея оласиз?
"Харри биз учун қанча пенальти тепганини биламиз. Бизни бу ерга олиб келиш учун у қанча гол урди. Бу келажакда уни янада кучлироқ қилади. У жаҳон даражасидаги форвард ва бизнинг сардор. Кейн қайтади”, - деди англиялик ярим ҳимоячи ITV телеканалига.