Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Гарет Саутгейтнинг терма жамоа бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Умид қиламанки, у қолади. У ўзига хос бир нарса қураётганга ўхшайди. Бутун дунёда бу жамоага катта ҳурмат билан қарашади”, - деб ёзди Линекер ижтимоий тармоқларида.
Саутгейт терма жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўшандан бери Евро-2020 финали терма жамоа бошқарувидаги 52 ёшли мутахассиснинг энг юқори ютуғи бўлди. Мураббийнинг Англия футбол ассоциацияси билан шартномаси 2024 йилнинг декабрь ойи охиригача амал қилади.