Мадриднинг "Реал" клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2022 ярим финалида Аргентинага қарши ўйиндан умидлари билан ўртоқлашди.
"Мессига қарши ўйнашни интиқлик билан кутяпманми? Яна бир ярим финалда катта жамоага қарши ўйнамоқчиман. Албатта, Лионель Месси жуда катта фигура, у уларнинг энг яхши футболчиси ва уни тўхтатиш биз учун жуда қийин бўлади, лекин биз тайёрмиз ва бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, бу финалга чиқиш учун етарли бўлади.
Ҳамма катта жамоаларга эътибор беради, бизда эса кичик давлат, ҳеч ким бизни жиддий қабул қилмайди, лекин фаворитлар соясида қолиш биз учун муаммо эмас" - деди Модрич.