"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Реал"га ўтмайди.
Defensa Central нашри хабарига кўра, Мадрид гранди германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантидан бош тортган, гарчи Гюндоган ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлса-да.
Европанинг кўплаб клублари ярим ҳимоячини текинга олиш имкониятини ҳисобга олиб, 32 ёшли Илкай Гюндоганга қизиқиш билдиришмоқда.
Илкай Гюндоган 2016 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери немис "шаҳарликлар" сафида 273 та расмий ўйин ўтказди. Уларда ярим ҳимоячи 51 та гол урган ва шерикларига 35 та голли узатма берган.