Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Владимир Фомичёв: «Навбаҳор» ғалабага яқин турганди»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб, журналистларнинг саволларига меҳмонлар устози Владимир Фомичёв жавоб қайтарди.

Владимир Фомичёв (“Машъал” жамоаси бош мураббийи):
— Ўйин биз учун оғир кечди. Учрашувнинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун муҳим бўлгани боис беллашув бироз асабий ўтди. Майдондаги воқеалар ривожи ҳам асосан марказда кечди. Бундай ҳолатда дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам юзага келтирилади. Шунга қарамай майдон эгалари кўпроқ ҳужумлар ташкил этишди. Ҳимояда позицион хатога йўл қўйганимиз учун дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Афсуски шогирдларимнинг ҳужумдаги ҳаракатлари самарали чиқмади. Бутун ўйин мобайнида деярли бирорта ҳам хавфли вазият содир этмадик. Биринчи таймда қарши ҳужумда биргина қулай имконият туғилганди, аммо ундан фойдалана билмадик.

Иккинчи бўлимда эса фақатгина рақибни ҳимоядаги палапартишликларидан сўнг ўйин охирида вазиятни ўнглашга муваффақ бўлдик. “Навбаҳор” кўпроқ ғалаба қозонишни истаганди. Уларнинг тактик жихатдан ўйинлари ҳам яхши ташкил этилди. Сўнгги дақиқаларда рақиб ҳимоясига босим ўтказиш орқалигина дуранг натижага эришдик. Умуман олганда эса, бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман. Одатда қўшиб берилган дақиқаларда ўз дарвозамидан тўп ўтказиб юборардик. Биринчи даврада учта учрашувда худди шундай тарзда очколарни бой бергандик. Бугун илк бор сафарда иккита гол уришга эришдик. Тан олиш керак, майдон эгалари ғалабага яқин туришганди.

Манба: www.fcnavbahor.com
Киритилди: 17:27, 04.08.2012.
Ўқилди: 4535 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.