"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Харри Магуайрнинг Англия терма жамоасидаги ўйинидан ҳайратда.
29 ёшли марказий ҳимоячи узоқ вақтдан бери клубдаги ўйинлари учун танқид остига олинди ва тен Хаг мураббийлик лавозимига келганидан сўнг, асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотди.
"Магуайр "Манчестер Юнайтед"да ўйнаш учун етарли даражада яхши, у бу ерда порлаши мумкин. У клубда ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этмади, лекин у доимо Англия учун яхши ўйнаган. Умид қиламанки, у ўзига бўлган ишончни қайтарди ва "Манчестер Юнайтед"да юқори савияни кўрсата бошлайди. Биз унинг нимага қодирлигини биламиз", деди тен Хаг.