Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Гарет Саутгейтнинг ўрни хавф остида: Англия учун кейинги мутахассис ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

Саутгейт Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг, раҳбариятдан қарор қабул қилиш учун вақт сўраган. Эндиликда, ҳаммаси чалкаш бўлиб турибди. Тез орада бу масала ҳал қилинади. Қуйида эса унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган потенциал номзодлар ҳақида сўз боради.

Маурисио Почеттино

Жуда ҳам қизиқ вариант, шундай эмасми? Айниқса, Саутгейтнинг "қўрқоқ" тактикасидан тўйиб кетганларни Почеттино номи ўзига оҳанграбодай тортади. Боз устига, Англия термасида Почеттинонинг 4-2-3-1 схемаси учун етарлича мос келадиган футболчилар бор. Қолаверса, жамоанинг асосан ёшлардан таркиб топгани ҳам аргентиналикка катта ёрдам беради. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Почеттино ҳозир клуб футболини истамоқда. Бу эса уни "Челси" билан боғлашларига сабаб бўлди.

Эдди Хау

Агарда Саутгейт жамоада яна бир-икки йил қоладиган бўлса, Хау варианти реалликка айланиши мумкин. Чунки Хау Саутгейтнинг ҳақиқий давомчиси бўлади. Негаки, ҳозир ҳам кўриб турибмиз – "Ньюкасл"нинг ўйинлари ҳаммага ёқмоқда. Хау эса ўз ишини яхши эплаяпти. Аммо Гарет Саутгейтнинг ҳозироқ кетиши эҳтимоли билан, Хау варианти бироз четга чиқади. Чунки ҳали эрта.

Грэм Поттер

Қарор қабул қилиш жараёни Поттерга ўта муҳимдир. Шунингдек, бу борада Хаунинг аҳволи акс таъсир беради. Яъни, Саутгейтнинг ҳозироқ кетиши, Поттернинг келишни яқинлаштиради. Чунки собиқ "Брайтон" устозининг бугунги "Челси"даги ишлари яхши эмас. Шу сабабли, лондонликлар ҳам Поттернинг кетишига ортиқча қаршилик қилмаса керак. Ўйин қурилиши ва тактик жиҳатдан Англия консерватив ёндошса, Поттер – айни муддао.

Арсен Венгер

Англияда Венгер бизни узоқ вақт давомида ўзи қурган футболга ошно этган. Унда мухлислар хоҳлаган ҳамма нарса бор: тажриба, ҳурмат, кучли билим, салоҳият ва энг асосийси, у дунё футболидаги тенденсияларни яхши тушунади. Айни дамда Венгер ФИФАда ишламоқда.

Томас Тухель

Почеттиноникичалик бўлмасада, Тухелда ҳам инглиз футболига бўлган муҳаббат анча кучли. Ҳа, бу икки номни Англия терма жамоаси учун янги мураббийликка номзод сифатида эшитиш, исталган кишига завқ бағишлайди. Ҳаммада немис мутахассисининг даражаси ҳақида маълумот аллақачон бор. Аммо Томас Тухель бобида муаммолар мавжуд. У ҳам, аввало, клуб футболини маъқул кўради. Лекин Саутгейтнинг ўрни совимасдан эгаллаб олиш, юқоридаги номлар учун муҳимдир. Негаки, улар ёки ишсиз, ёки бўлмаса, ўз иш жойидаги ўрни кафолатланмаган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 09:32, 13.12.2022.
Ўқилди: 2039 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.