Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко Польша терма жамоасини бошқариши мумкин, деб хабар бермоқда Przegląd Sportowy нашри.
Польша футбол иттифоқи президенти Цезарий Кулеша Японияда ишлаётган мураббий Маццей Скоржо билан боғланган, бироқ у рад жавобини берган. Шунингдек, федерация рўйхатида Шевченкодан ташқари таниқли хорижлик мутахассис бор, лекин унинг номи ошкор этилмаган.
Польша термасининг амалдаги бош мураббийи Чеслав Михневич ҳам ўз лавозимини сақлаб қолиши мумкин. Олдинги келишувларга кўра, Кулеша тақвим йилидаги сўнгги терма жамоа ўйинидан роппа-роса бир ҳафта ўтгач, Михневични ўз лавозимида қолдириш ёки қолдиришини аниқлаши керак эди.
Шевченко Украина термаси билан ЖЧ-2018га чиқа олмади, лекин Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритди, 1/4 финалда Украина Англияга ютқазиб мусобақани тарк этганди.
4 декабрь куни Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 1/8 финалида Франция термасига ютқазди (1:3) ва жаҳон чемпионатини тарк этди.