"Ривер Плейт" "Бенфика" Лиссабон марказий ҳимоячиси Николас Отамендини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда шахсан Аргентина клуби бош мураббийи Мартин Демичелис маълум қилди.
"Нико, мен сенга тўғридан-тўғри гапиряпман. Мен жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишингизни, кейин эса орзунг "Ривер Плейт"да ўйнаш эканлигини англаб етишингни истайман. Сен 34 ёшдасан, лекин сен ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳимоячисисан. Сени жамоада кўришни истаймиз", - деди Демичелис.
Эслатиб ўтамиз, бугун Отаменди Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ ярим финалида Хорватия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.