Франция терма жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандес жароҳати туфайли аввалроқ Дидье Дешам жамоасини тарк этган акаси Люка учун жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни истаётганини айтди.
“Мен нафақат ўзим учун, балки Лука учун ҳам ўйнайман. Мураббий мени жаҳон чемпионатига чорлаганида акам билан бир-биримиздан фахрланардик. Унга жуда қийин, чунки жароҳат уни узоқ муддатга сафдан чиқариб юборди. Мен акам учун жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлайман", деди Тео L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес мундиалдаги тўртта ўйинда иккита голга ассистентлик қилган. Бугун Франция ярим финалда Марокаш билан баҳс олиб боради.