Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Оммавий футболни янада ривожлантириш мақсадида “Мактабда футбол” лойиҳаси ишга туширилади

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Ҳалқаро футбол куни муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларида футбол фестиваллари бўлиб ўтмоқда. Пойтахтимизда жойлашган 102-умумтаълим мактабида ҳам байрам тадбирлари ўтказилди. Фестивал давомида мактаб ўқувчилари Ўзбекистон миллий ва футзал терма жамоалари футболчилари билан биргаликда маҳорат дарсларида иштирок этишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, аввало, мактаблардан бошланиши таъкидланди. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов эндиликда мактабларда футбол таълимини яхшилаш, ўқувчилар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтириш ва улар орасидан истеъдодлиларини аниқлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинишини айтиб ўтди.

Ўз ўрнида ЎФА биринчи витсе-президенти Равшан Ирматов ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, ФИФА, Халқ таълими вазирлиги ва ЎФА ўртасидаги “Мактабда футбол” лойиҳаси келажакда ёш футболчиларни кашф қилишига хизмат қилишини айтиб, мактаб ўқувчилари орасидан профессионал футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

“Футбол болаларимизни соғлом бўлиб вояга етишларига кўмаклашишдан ташқари, уларда жамоа билан биргаликда ишлаш, етакчилик ва тезкор фикрлаш каби сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади”, деди Равшан Ирматов.

Учрашувда Халқ таълими вазирлиги ва ЎФА ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, оммавий футболни ривожлантириш, мактабларда ўғил-қизлар ўртасида мусобақаларни тизимли ўтказиб бориш, футбол инфратузилмасига эга Республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабларда футбол дарсларини ташкил этиш ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиларини ЎФА томонидан “C” лицензияси бўйича мураббийликка ўқитиш кўзда тутилган.

Учрашув якунида мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эсдалик совғалари топширилди.

Киритилди: 17:16, 16.12.2022.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5466]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4504]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3425]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3133]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3054]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2997]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2970]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2777]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2344]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик