Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юсуф Мукокога нафақат "Челси", балки Англиянинг бошқа клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, Лондон клуби раҳбариятига бу йўлда "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" рақиблик қилади. Улар ҳам Мукокога қизиқиш билдиришмоқда, бироқ немис футболчисини қўлга киритишни истаган клублар 18 ёшли немис футболчисини етарлича ўйин амалиётига эга бўлишига ишонтиришлари керак.
18 ёшли Мукоко жорий мавсумда Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи олтита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек у Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасига жалб қилиниб, битта ўйинда майдонга тушган.