Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Қатардаги юлдузлар: Жаҳон чемпионатидан кейин кимлар қаерга йўл олиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати футболчилар учун доимо ажойиб имконият бўлган. Негаки, айнан мундиал орқали кўпчилик ўзига янги клуб топа олади. Гарчанд бу галги турнир қишда ўтказилган бўлсада, трансферлар ойнасига бу нарса таъсир қилмайди. Қуйида Жаҳон чемпионатида порлаган ва катта клубларга ўтиши кутилаётган футболчилар ҳақида сўз боради.


Коди Гакпо – 23 ёш, "ПСВ" ва Нидерландия

Барча гувоҳи бўлганидек, Гакпонинг голлари голландларга катта ёрдам берганди. Гуруҳ босқичида юлдузга айланган ҳужумчи Нидерландияни биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига катта ёрдам берди. Гакпо ҳозир маҳаллий "ПСВ" клуби сафида ҳаракат қилмоқда. Аммо унинг йўлига "МЮ" кўз тикиб турибди. Тен Хаг Роналду ўрнини Гакпо билан тўлдиришни ният қилган.

Гансалу Рамуш – 21 ёш, "Бенфика" ва Португалия

Рамуш ўзининг илк ўйинида хет-трикка эришганди. Роналду ўрнига туширилган ҳужумчи борасида, ўша воқеадан кейин транфсер миш-мишлари кўпайиб кетди. Рамуш "Бенфика" билан бу мавсумда 14 та гол ва 6 та ассистга эришган. У учун "МЮ" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

Йошко Гвардиол – 20 ёш, "Лейпциг" ва Хорватия

Ҳа, у ёзда "Челси"га ўтиши мумкин эди. Аммо лондонликлар унинг ўрнига Весли Фофанани танлашди. Гвардиолнинг нархи Қатардаги мундиал сабаб кескин кўтарилган. Негаки, унинг меҳнатлари орқали Хорватия ярим финалга қадар етиб кела олганди. Эндиликда, 20 ёшли футболчига "Манчестер Сити", "Реал" ва "Челси" даъвогарлик қилади.

Юссуфа Мукоко – 18 ёш, "BVB" ва Германия

18 ёш бўлишига қарамай, Мукоко Бундеслига юлдузига айланди. Унинг 11 голи, Ханс Фликнинг Германия терма жамоасига чақирилишини таъминлаган. Ҳа, Мукоко асосан захирадан майдонга туширилганди. Аммо унинг харидорлари ҳозирдан кўпая бошлади. Рўйхат бошида "Барселона" турибди.

Энсо Фернандес – 21 ёш, "Бенфика" ва Аргентина

Марказий ярим ҳимоячининг Аргентинадаги роли жуда муҳимдир. Унинг таъсири орқали терма жамоа финалга қадар етиб келди. "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "МЮ" ва "Вулвз" ёш юлдузни ўзиники қилишни истовчилар орасида мавжуд. Аммо "Бенфика" Фернандес товон пулини 104 миллион фунт қилиб белгилаб қўйган.

Доминик Ливакович – 27 ёш, "Динамо Загреб" ва Хорватия

Аввалига Ливакович Қатарга борадими деган савол бор эди. Аммо ҳозир вазият бутунлай ўзгарди. Унинг фантастик ҳаракатлари билан Марокаш ва Бельгия Хорватияга гол ура олмади. Япония ва Бразилияга қарши эса пенальтилар сериясида 4 та сейвни амалга оширди. Ҳозирда Ливаковичга "Лидс", "Ноттингем" ва "МЮ" қизиқа бошлаган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:00, 17.12.2022.
Ўқилди: 3828 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.