"Бавария" ҳужумчиси Марио Гомес тўрт-олти ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар беради немис матбуоти.
Бу ҳақда спорт шифокори Бернд Кабелька хабар бермоқда.
"Гомесга тўрт-олти ҳафтага мажбурий таътилга чиқишга тўғри келади. Ундан уч ҳафтасини бутунлай қўлтиқтаёқда ўтказиши лозим. Унинг жароҳати жиддий бўлиб, соғайиш учун вақт керак", - дейди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, Гомес анъанавий мавсумолди LIGA total Cup" турнирида "Вердер"га қарши ўйинда оёқ панжасисидан жароҳат олган эди.













