Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Суперлига иштирокчилари сонини қандай ҳолатда ошириш мумкин?

Баҳо:
+ | -

Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципи ўта муҳим масала. Бугунги ЎзПФЛ мазкур икки лига ўртасидаги спорт принтсипининг бузилишини ёқлаётган ҳар қандай мутахассисни футбол ва унинг яхлитлигини ҳурмат қилишга чақиради. Шунингдек, бундай мавзуларда фикр беришдан аввал лицензиялаш талаблари ва профессионал футбол клуби мақоми ҳақида маълумотга эга бўлиш муҳим деб ҳисоблайди.

Суперлигада клублар сонининг оширилиши бир неча шахс фикрига кўра режасиз амалга ошмаслиги ва у табиий жараёнлар асосида аввалдан режалаштирилиши лозим. Сўнгги бор спорт принтсипларининг бузилиши 2019 йилги мавсумда рўй берди ва бу ҳозиргача миллий чемпионат учун фойда келтирмади. Оқибатда аввалги интрига қайтиши учун яна 3 йил керак бўлди. Бироқ ўйинлар сонини кўпайтиришга ҳозиргача эриша олмадик.

Табиий жараён деганда айнан нима назарда тутилади? Бунда асосан уч жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

— давлат ва давлат улуши бор бўлган корхоналар томонидан молиялаштирилаётган футбол клубларининг камайиб бориши ва аксинча, хусусий клубларнинг кўпайиши;

— иқтисодий қийинчиликлар билан яшайдиган клубларнинг камайиб бориши ва барқарор фаолият кўрсатадиган клублар сонининг ошиши;

— оддий футбол жамоаларининг лицензиялаш талаблари асосида чин маънода профессионал футбол клубларига айланиб бориши ҳамда бундай клублар сони минимум 20 тани ташкил этиши.

ЎзПФЛ бу борада аниқ режа асосида ишлаб келмоқда. Қуйида юқоридаги уч масала бугунга келиб қай ҳолатда эканига эътибор қаратамиз.

Футбол клублари қандай молиялаштирилмоқда?

2022 йилги мавсумда Суперлига ҳамда Про лигада умумий 24 та клуб иштирок этди. Шулар орасидан 17 таси давлат ва давлат улуши бор бўлган корхоналар томонидан молиялаштириб келинмоқда. Суперлиганинг 1 та ҳамда Про лиганинг 6 та клуби хусусий сектор томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланганди. Афсуски, мана шу 7 клубнинг 4 тасида жиддий иқтисодий муаммолар юзага келди. Бунда унча ёқимли бўлмаган бир жиҳат бор: хусусий футбол клублари юқоридаги 17 та клуб билан рақобатлашишда жиддий қийинчиликка дуч келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-Фармони билан тасдиқланган контсепцияга кўра, давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхона ва ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган футбол клублари босқичма-босқич хусусий секторга ўтиб бориши лозим. Демак, ҳар бир шундай футбол клуби ўзининг узоқ йиллик аниқ режасига эга бўлиши муҳим. Аммо барча футбол клубларида ҳам ҳолат бундай эмас. Бу ҳолатда Суперлигага қўшимча яна 2 та аниқ мақсадларсиз клубни қўшиш амалда ҳеч қандай фойда келтирмайди. Ўзбекистон футболи бундай тажрибаларни бир неча бор бошидан кечирган ва улар амалда кутилган натижа бермаган.

Сўнгги уч йилда ЎзПФЛ хусусий футбол клубларини қўллаб-қувватлаш йўлида қатор ишларни амалга оширди. Шундан келиб чиқиб, «Турон», «Андижон», «Янгиер», «Андижон СГС», «Юниред», «Дўстлик Тошкент» каби футбол жамоалари, БМБ, «Оил стар», ТТГ, «Қангли» каби футзал жамоалари мусобақаларга қўшилди. Улар сафи янада кенгайиши, хусусий сектор спортга кириб келиши учун футбол тадбиркорга ўзаро манфаатли механизм таклиф эта олиши керак. Айни ҳолатда эса хусусий клубларда барибир муаммолар мавжуд. Оддий мисол — «Андижон» ёки «Янгиер» футбол клублари.

Футбол клублари иқтисодий барқарорми?

Кўплаб клублар ҳисоб рақамлари қарздорлик ҳисобига картотека ҳолатига тушиб туради. 2022 йилнинг 17 декабрь ҳолатига кўра Суперлиганинг 7 та ва Про лиганинг 6 та клубида қарздорлик мавжуд. Бундай шароитда Суперлига клублари сонини янада кўпайтиришдан кўра, ҳар жабҳада барқарор фаолият олиб борадиган клубларга эга бўлиш Лига учун бирламчи вазифа ҳисобланади. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев 2018 йилда ҳар бирида 12 тадан клуб бор бўлган ва формати бир-биридан фарқ қилмайдиган 2 та лига ғоясини шу сабаблардан келиб чиқиб илгари сурганди. Чунки биздаги мавжуд иқтисодий ҳолат кўпроғига имкон бермайди. Шундай бўлсада, Ижроия қўмита ҳамда футбол клублари фикри инобатга олиниб, Суперлигада 14 та клуб иштирок этяпти. Яъни, ЎзПФЛ раҳбарияти 12 талик формат лойиҳасини қўллаётган бўлсада, бу борада ташкилот ўз Ижроия қўмитаси аъзоларининг умумий фикрини ҳам инобатга оляпти.

Профессионал футбол клуби нима?

2020 йилдан бошлаб ЎзПФЛ Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутни камайтириш принтсипи билан ишлади. Кетма-кет икки мавсум Про лига жамоалари ўтиш ўйинида Суперлига клубларини мағлуб эта олди. Режага кўра, 2024 йилдан бошлаб ҳар икки лигада фақатгина профессионал футбол клублари тўп суриши, ярим профессионал футбол клублари эса токи барча талабларни амалга оширгунига қадар Биринчи лигада иштирок этиши лозим. Бу қандай амалга ошмоқда?

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган айрим футбол клубларининг номланиши профессионал атамаси билан боғлансада, 2022 йилга келиб бизда профессионал клуб мезонларига жавоб бера оладиган 12 та футбол клуб бор эканлигини қайд этиш керак. 2019 йилда бундай клублар сони 6 тани, 2020 йилда 7 тани ташкил қилган. Аниқ мақсадлар эвазига ОФК лицензиясини қўлга кирита оладиган даражадаги клублар сонини ошиб боряпти ва мана шу аниқ рақамлардан ҳам билиш мумкинки, бизда Суперлигада ўйнай оладиган 16 та клубнинг ўзи йўқ. Ҳаттоки, барча инфраструктурага эга бўлган «Насаф» футбол клуби ҳам эътиборсизлик, талабсизлик оқибатида кетма-кет 3 йил ОФК лицензиясига эга чиқа олмагани маълум. Сўнгги икки йилдаги ислоҳотлар сабаб эса «Насаф» ва ниҳоят 2021 йил лицензияни қўлга киритди.

ЎзПФЛ прогнозларига кўра, 2023 йилнинг июнь ойига келиб профессионал футбол клублари сони камида 16 тани ташкил қилиши керак. Масаланинг мураккаб томони шундаки, мазкур клублар нафақат профессионалга айланиши, балки бу мақомини барқарор бир неча йил сақлаб туриши даркор. Ўзбекистонда мана шундай футбол клублари сони 20 тадан кам бўлмаса ва улар камида 2 йил талаб қилинган суратда фаолият кўрсатса, биз Суперлига иштирокчилари сонини ошириш юзасидан аниқ таклифлар киритишга тайёрмиз. Унга қадар эса бу мавзуга қайтиш мантиқли эмас деб ҳисоблаймиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:36, 17.12.2022.
Ўқилди: 1977 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.