Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов 18 декабрь тонгида UFC’даги 3-жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC мусобақаси бўлиб ўтади.

UFC Vegas 66 мусобақасининг асосий жанги ўрта вазн тоифаси вакиллари Жаред Канноне ва Шон Стрикленд ўртасида кечади.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам октагонга чиқади. Унга россиялик тажрибали жангчи Саид Нурмагомедов рақиб бўлади.

UFC Vegas 66 турнири Ўзбекистон вақти билан 02:00 да старт олади. Қаҳрамоновнинг жанги тахминан 03:15 дан сўнг ўтказилади. Асосий кард жанглари эса 05:00 дан бошланади. Мазкур мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди.

Асосий кард

— Жаред Канноне — Шон Стрикленд
— Арман Сарюкан — Дамир Исмагулов
— Амир Альбази — Алессандро Коста
— Алекс Касерес — Жулиан Эроса
— Дрю Добер — Бобби Грин
— Коди Брандейж — Михал Олексейчук

Прелим кард

— Шеянни Влисмас — Кори Маккенна
— Кейк Мэттьюз — Мэттью Семелсбергер
— Саид Нурмагомедов — Саидёқуб Қаҳрамонов
— Рафа Гарсия — Маҳешат Ҳайсаер
— Брайан Баттл — Ринат Фахретдинов
— Давид Дворак — Манел Кейпе
— Сергей Морозов — Журни Нюсон

Саидёқуб промоушендаги сўнгги жангини июль ойида ўтказиб, унда Ронни Лоуренсни мағлубиятга учратганди. Унга қадар Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:42, 17.12.2022.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.