Кириш Регистрация

Хау ЖЧ-2022нинг энг яхши ёш футболчиси билан шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хоудан Аргентина ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг трансфери ҳақида сўрашди.

Хабарингиз бор, Энцо Фернандес ЖЧ-2022нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Клублар миқёсида ярим ҳимоячи Лиссабоннинг “Бенфика” жамоасида ўйнайди.

“Мен Фернандес ҳақида биламан. Лекин ўйлайманки, трансфер нархи анча юқори бўлиши мумкин", - деди Хау журналистларга.

"Ширер Фернандес оқ ва қора либосда яхши кўринишини айтди? Мен буни эшитмадим, Аландан кечирим сўрайман. Мен бошқа канални кўраётган бўлсам керак", - дея қўшимча қилди “Ньюкасл” бош мураббийи.

Киритилди: 19:20, 19.12.2022.
Ўқилди: 1146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.