Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Александр Глеб ЖЧ-2022 финалидан сўнг Месси ва Роналду ҳақида гапирди.
“Ким яхшироқ ва ким ёмонроқ эканлигини мухлислар ҳал қилади. Месси дунёдаги энг иқтидорли футболчи. Роналду истеъдодли, у ўзини яратди. Баҳсда кимгадир устунлик беришнинг ҳожати йўқ, улар зўр”, - дея Александрнинг сўзларини келтиради Sport Express.
Месси 7 та ўйинда 7 та гол ва 3 та голли узатма билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.