Аргентина ва "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг Instagram саҳифасидаги обуначилари 400 миллионга етди. У бу кўрсаткичга эришган ер юзидаги иккинчи инсонга айланди. Биринчи бўлиб Криштиану Роналду бу натижани қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда ўтган мундиалда Месси Аргентина билан чемпионга айланди.