"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гути ўз клубини ўтган ёзда "Сантьяго Бернабеу"га ўтишга яқин бўлган, аммо амалдаги жамоаси билан шартномани узайтирган "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга ундади.
"Реал" Мбаппени яна сотиб олишга ҳаракат қилиши керак. Бу жамоада энг яхши футболчилар ўйнаши керак", - деди Гути El Chiringuito TV каналига берган интервьюсида.
Аввалроқ, "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес келажакда Мбаппе трансферини инкор этмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.