Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Гризманнинг бекор бўлган голи, Шенснининг Мессига ишлатган қўполлиги, Роналду фойдасига белгиланган пенальти. ЖЧ-2022'да VAR томонидан чиқарилган баҳсли қарорлар топ-10лиги

Баҳо:
+ | -

Американинг ESPN нашри Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида VAR томонидан чиқарилган баҳсли қарорлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра Франциянинг гуруҳ босқичи 3-турида Тунисга урган голи бекор қилингани биринчи ўринни эгаллади. Антуан Гризманн Африка жамоаси дарвозасини иккинчи бўлимга қўшиб берилган 8-дақиқада ишғол қилди. Бош ҳакам Мэттью Конжер ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштакни чалди ва шундан сўнг видеотакрорни кўриш учун йўл олди. Натижада, Конжер гол ўйиндан ташқари ҳолатда урилган деб топди, якунда Франция мағлуб бўлди.

Кейинчалик французлар ушбу қарор бўйича апелляция берди, бироқ ФИФА буни рад этди.

VAR иштирокидаги баҳсли қарорлар рейтинги:

1. Гризманнинг Тунис дарвозасига урган голи бекор бўлгани;

2. Уругвай ҳимоячиси Хосе Хименеснинг қўлига тўп теккани боис Португалия фойдасига белгиланган пенальти;

3. Польша дарвозабони Шенснининг Лионель Мессига ишлатган қўполлиги сабабли белгиланган пенальти;

4. Тўпнинг майдонни эҳтимолий тарк этганидан сўнг япониялик футболчи Ао Танаканинг Испанияга урган голи;

5. Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсиянинг Қатар дарвозасига урган голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор бўлиши;

6. Франциялик ҳимоячи Тео Эрнандес Марокаш футболчиси Софьян Буфалнинг оёғига берган зарбасидан сўнг пенальти белгиланмаслиги;

7. Англиялик Ҳарри Кейн Франция ҳимоячиси Даё Упамекано билан тўқнашув оқибатида ерга йиқилишидан сўнг пенальти берилмагани;

8. Криштиану Роналдунинг ганалик ҳимоячи Муҳаммад Салису билан тўқнашувидан сўнг белгиланган пенальти;

9. Гана ҳимоячиси Дэниэл Амарти ва Уругвай ҳужумчиси Дарвин Нунез билан боғлиқ вазиятда пенальти белгиланмагани;

10. Хорватия аъзоси Деян Ловреннинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани туфайли Бельгия дарвозаси томон тепилиши керак бўлган пенальтининг бекор қилиниши.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:32, 21.12.2022.
Ўқилди: 5253 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5449]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4482]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3401]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3108]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2972]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2957]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2947]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2761]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2299]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик