Испаниянинг “Севилья” жамоаси ўз сафини “Ренн” ҳимоячиси Лоик Баде билан тўлдирмоқчи. Журналист Николо Шкиранинг хабар беришича, Андалусия клуби франциялик футболчини сотиб олиш опсияси билан мавсум охиригача ижарага олишга тайёр.
Баде ушбу мавсумнинг биринчи ярмини "Ноттингем Форест" билан ўтказди. Бироқ Стив Купер жамоасида Лоик ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, шунинг учун футболчи яқин орада вазиятни ўзгартирмоқчи.
"Севилья" жамоада Иско ўрнини босиши керак бўлган ярим ҳимоячи Луис Албертони ҳам сотиб олиши мумкин.