Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Фаррух Икромов: “Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга аҳд қилдим”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун маҳоратли ярим ҳимоячи Фаррух Икромов "Навбаҳор" билан  икки йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Фаррух, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Айтингчи, сизни жамоага ким таклиф қилди?
- Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилди ва ушбу таклифни қабул қилиб, Наманганга келиб, мана бугун жамоа билан шартнома имзоладим.

- Бунгача “Навбаҳор”нинг ўйинларини кузатармидингиз?
- Албатта, кузатардим. “Навбаҳор” яхши жамоа ва якунланган мавсумда Суперлигада 2-ўринни қўлга киритди, Ўзбекистон кубоги финалчисига айланди. Шу боис, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга аҳд қилдим.

Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтишни жоиз деб топдим. Жамоанинг уй учрашувларида ҳар доим стадион ишқибозлар билан тўлади, шунингдек, “Навбаҳор”нинг сафар ўйинларига ҳам мухлислар боришади ва улар жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаб, ижобий натижаларни қайд этишга интиламиз.   

Бизнинг маълумот
Фаррух Икромов – 1998 йил, 9 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.
Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Сергей Чигатаев.
Амплуаси: ярим ҳимоячи.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси.
2017-2022 йиллар давомида “Бунёдкор” жамоасида ўйнаган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:50, 21.12.2022.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3166]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2864]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2549]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2385]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2081]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1851]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1677]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1653]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1535]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик