Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022нинг энг яхши дарвозабони деб тан олинди. Аргентиналик футболчи нафақат ўзининг ажойиб сейвлари, балки баъзи ғалати ҳаракатлари билан ҳам ёдда қолди.
Масалан, у энг яхши дарвозабон мукофотини олганидан кейин ноўрин ишоралар кўрсатди ва кейинроқ қўлида Килиан Мбаппенинг юзи туширилган қўғирчоқни ушлаб, ғалабани нишонлади.
Франциянинг собиқ футболчиси Одил Рами ижтимоий тармоқларда Эмилиано Мартинесни танқид қилди. У Мартинесни футболдаги энг нафратланган одами эканини айтди.