Мадриднинг "Реал" клубига мухлислик қилувчи теннисчи Рафаэль Надаль “қироллик клуби” раҳбариятини яқинда 8 та гол билан жаҳон чемпионати тўпурари бўлган Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга чақирди.
"Реал" мухлиси сифатида эртагаёқ Мбаппени жамоага қўшиб олган бўлардим", - деди Надаль Madrid Zone билан суҳбатда.
Мбаппе 2023 йилнинг ёзида "Сантьяго Бернабеу"га ўтиши мумкин. Аввалроқ Килиан "ПСЖ" билан шартномасини узайтирганидан афсусда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
24 ёшли Мбаппе ёздаёқ "Реал"га ўтиш имкониятига эга бўлган эди, бироқ футболчи ўз ваъдасини бузди ва амалдаги клуби билан 2025 йилнинг ёзигача янги шартнома имзолаганди.