Еттита камерунлик спортчи Лондондаги Олимпия шаҳарчасида йўқолиб қолди. Йўқолиб қолганларнинг терма жамоа бўйича ўртоқлари улар ҳар қандай йўл билан Европада қолишмоқчи, деб тахмин қилишяпти.
Камерун миссиясининг раҳбари Давид Oджонг, бешта боксчи, сузувчи ва футболчи аёл иқтисодий сабабларга кўра Европада қолиш учун Камерунни тарк этган, деб тахмин қилмоқда.
Камерун делегациясида айтишларича, аёллар футболи терма жамоасининг захирадаги дарвозабони биринчи бўлиб йўқолган, дея хабар беради РБК. Қолган қочоқларни ҳам шаҳарчадан топа олишмаяпти.
Айтиш жоизки, ўтган ҳафтада Лондонда Олимпиада иштирокчиларидан бирининг қочиши билан боғлиқ можаро юз берганди. Дзюдо бўйича Грузия терма жамоасининг аъзоси Беткил Шуквани Олимпия шаҳарчасидан ўз ватанига қочиб кетганди. Спортчининг сўзларига кўра, миллий делегация раҳбарлари унга сиёсий қарашлари туфайли босим ўтказаётганини айтган.
Дзюдочининг сўзларига кўра, иккинчи турдаги мағлубиятдан сўнг унга шаҳарчада Удесиани ўзининг ўнта дўсти билан кутаётганини хабар қилишади. Улар спортчининг устидан жисмоний тазйиқ ўтказишмоқчи бўлган. “Мен хорватиялик дўстим ёрдамида яширинча Лондондан Тбилисига қайтишга мажбур бўлдим”, - дейди спортчи.