35 ёшли Блез Матюиди футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларида ёзган.
“Футбол, мен сени жуда яхши кўрардим. Футбол, сен менга жуда кўп нарса бердинг, лекин тўхташ вақти келди. Мен болалик орзуларимни, ўсмирлик орзуларимни амалга оширдим. Бугун овозимда титроқ, лекин ғурур билан мен ушбу саҳифани ёпяпман", деб ёзди футболчи.
Унинг сўнгги жамоаси МЛСнинг "Интер Майами"си эди.
Франция терма жамоаси таркибида ярим ҳимоячи Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. У терма жамоа сафида жами 84 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.
"ПСЖ" таркибида у бир неча бор мамлакат чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. "Ювентус" билан биргаликда уч марта Италия чемпиони бўлган, шунингдек, бир марта мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.