Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

"Манчестер Сити" Беллингемни "илиб кетмоқчи"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола ва "Манчестер Сити" раҳбарияти Жуд Беллингем учун курашга киради. Аммо бу йўлда уларга осон бўлмайди. Негаки, 100 миллион фунтга баҳоланган ярим ҳимоячига "Реал" ҳам даъвогарлик қила бошлагани ҳақида маълумотлар мавжуд. "Шаҳарликлар" эса Беллингем Гвардиола билан ишлаш учун бошқа таклифлардан воз кечади деб ўйлайди. 19 ёшли футболчи сайёрамизнинг энг катта клублари томонидан нишонга олинган. Улар ичида "Челси", "ПСЖ", "МЮ" ва "Ливерпуль" бор.

"Ливерпуль" футболчилари Трент Александер-Арнольд ва Хендерсон Жаҳон чемпионати даврида Беллингемни мерсисайдга келтиришга ҳаракат қилиб кўрганди. Собиқ "Бирмингем Сити" футболчиси Клопп томонидан 1 йилдан ортиқ вақт давомида трансфер режалари доирасида бўлиб келмоқда. Бу ҳақида Клоппнинг ўзи шундай дейди: "Мендан Беллингем ҳақида сўраманглар. Бу январда? Спорт одами сифатида доимо курашга тайёрман. Аммо бировни номидан гапира олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Беллингем ўзининг кейинги манзилини танлашда пул омилидан кўра футболни афзал кўради деган қараш мавжуд. Аммо у учун ҳар иккаласини бирлашмаси сифатида, "Манчестер Сити" яхши вариант. У ерда яхши ҳақ тўлашади. Қолаверса, ўзининг эски дўсти бўлган Эрлинг Холандга яна шерик бўлади. Ҳозирда Беллингем 130 миллион фунтга баҳоланган. Аммо "BVB" уни 83 миллион фунтга ҳам қўйиб юбориши мумкин. Бу учун пулни олдиндан тўлайдиган харидор чиқиши керак. Гвардиола эса раҳбариятга буни тушунтириши лозим. Чунки келажакда Беллингем Гюндоган ва Силвага яхши ўринбосар бўла олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:25, 24.12.2022.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.