"Манчестер Юнайтед" январь ойида "Лион" ҳимоячиси Мало Густони сотиб олмоқчи, деб хабар беради MediaFoot.
Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" француз клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайдиган 19 ёшли футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда Густо “Лион” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.