Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн клубдаги машғулотларни тиклашга тайёргарликни бошлади, деб хабар беради Mundo Deportivo.
31 ёшли франциялик футболчи ЖЧ-2022дан сўнг таътилга чиқмасликка қарор қилди.
Гризманн шанба куни индивидуал машғулот ўтказди, эртага эса у умумий гуруҳда ишлай бошлайди. Ҳужумчи 29 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган "Эльче"га қарши ўйинда юқори формада бўлишни истамоқда.
Гризманн 2022 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида 7 ўйинда 3 та голли узатма берди ва "уч ранглилар" билан кумуш медални қўлга киритди.