Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумчиси Питер Крауч англиялик машҳур ҳужумчи Майкл Оуенни ўз жамоасида кўришни истаяпти. Бу ҳақда футболчининг ўзи клуб расмий сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Майкл фантастик футболчи. Уни Англияда ҳар бир клубнинг ишқибози ҳурмат қилади. Аминманки, “Сток” мухлислари ҳам уни ўз жамоасида кўришдан ҳурсанд бўлар эди.
“Мен бу ердаги фаолиятимдан бахтлиман. Бу ерда ажойиб муҳит, ажойиб жамоа ва энг асосийси ажойиб мухлислар бор. Майкл билан гаплашиб, уни бизнинг жамоамиз сафига ўтишига кўндиришга ҳаракат қиламан”, дейди Крауч.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида Майкл Оуеннинг “МЮ” билан шартномаси ўз якунига етди ва у эркин агентга айланди. Футболчига эса Англиянинг бир нечта жамоаларидан қулай таклифлар бўлмоқда.