Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Равшан Эрматов бугун 35 ёшга тўлди

Баҳо:
+1 | -

Бугун ўзбекистонлик ФИФА рефериси, Осиёнинг кетма-кет 4 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов 35 ёшга тўлди. Айни кунларда Лондонда бўлиб турган “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони эгаси учун ўзининг туғилган кунига энг яхши совға — ФИФА томонидан Олимпиаданинг финалига расман тайинланиши бўларди.

Балки у Бразилия ва Мексика ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсни бошқаришини аллақачон билиб бўлгандир. Боиси, Лондонда фақат Эрматов ва Венесуэладан келган ҳакамлар гуруҳи қолган, холос. Бронза медали учун ўйин эртага, финал эса индинга бўлишини ҳамда ҳакамларнинг ўйинга тайинлангани ҳақидаги хабар энг камида 1 кун олдин эълон қилинишини инобатга олсак, демак, ФИФА ҳам расмий қарорини бугун маълум қилиб, Равшан Эрматовга совға тайёрлаши керак.

Зеро, у бунга муносиб. Сўнгги йилларда у фақат энг юқори савиядаги ўйинларни бошқариб келмоқда. ЖЧ-2010да барчадан энг кўп – 5та ўйиннинг бошқариши, икки марта клублар ўртасидаги ЖЧ финали, Осиё кубоги, ОЧЛнинг ҳал қилувчи баҳслари ўзининг 35 ёшлик таваллуд айёмини ҳакамга топшириб келинган. Сўнгги бир неча йилдан бери илк марта Тошкент дербиси бугун усиз ўтадиган бўлмоқда.

Биз ҳам миллионлаб ўзбек футбол мухлислари, унинг оила аъзолари, танишлари, уни таниган футбол оммаси, Stadion.uz сайти ва “Чемпион” газетаси номидан таваллад айёми билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз, зеро спортчи учун соғлиқ биринчи ўринда туради; қилаётган ишларига самара – бусиз ишида унум бўлмайди; омад – майдонда хато қилишдан яратганнинг ўзи асрасин; оилавий тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Оила унинг энг қадрдон гўшаси, у ерда Равшан барча чарчоқларини ёзади, руҳан дам олади. Зеро, иқтидорли ҳакамимизнинг ўзига хос руҳшуноси бўлган фарзанди Билол ҳам ҳали ёш бўлишига қарамай ашаддий футбол мухлиси. Ажабмас ундан ҳам яхши футболчи ёки ҳакам чиқса.

Биламиз, у Ўзбекистонни, Тошкентни соғинган. Шунга қарамай, финал ўйинини юқори савияда ўтказиб, Ўзбекистон довруғини олимпия ўйинларида ҳам юқори кўтаришини истаймиз. Ҳозирча ўзбекистонликлар бирорта олтин медални қўлга киритишмади. Насиб қилса, у финал ўйинидан кейин Йозеф Блаттер қўлидан олтин медални қабул қилади.

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин, ўзбек ўғлони Равшан Эрматов!

Футбол жамоатчилиги номидан
Stadion.uz сайти ва “Чемпион” газетаси таҳририяти

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:16, 09.08.2012.
Ўқилди: 5369 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.