Мадриднинг “Реал” клуби “Райо Вальекано” ҳимоячиси Фран Гарсияга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Marca.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти Гарсияни асосий таркибда кўрмоқчи. 23 ёшли испанияликни жамоада ҳурмат қилишади. Гарсияга шунингдек "Севилья" ҳам қизиқиб қолганди.
Гарсия "Реал Мадрид" тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилнинг июлида "Райо Валекано"га ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Гарсия жорий мавсумда “Вальекано” сафида барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.