"Челси" фаол қизиқиш билдираётган "Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадьяшил 60 миллион еврога сотилиши мумкин.
ОАВ хабарига кўра, "Челси" Бадьяшил билан шахсий шартнома шартларини олдиндан келишиб олган, бироқ "Монако" билан трансфер нархи борасида келишмаган.
Бадьяшил “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у клуб сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг Франция терма жамоасида 2 та ўйини бор.