Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Чемпионликка гўзал тиргак!

Баҳо:
+ | -

Ҳудуди бўйича миттигина Қатарнинг бағри анча кенглиги ЖЧ-2022 давомида яққол сезилди.

 Дунёнинг турли бурчакларидан ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Доха сафарига чиққан минглаб мухлислар мамлакат ичида маълум чекловлар жорий этилганига қарамай, чинакамига яйрашди. Ҳар ҳолда, шоҳона стадионлар трибуналарида ўзгача қайноқлик кузатилди ўйинлар давомида. Осиёда нафақат оддий фанатлар, балки мундиал иштирокчиларининг яқинлари, турмуш ўртоқлари, фарзандлари ва маҳбубалари ҳам ўзларини ўта эркин ҳис қилишди.

Айниқса, Аргентинадан ташриф буюрган мухлисларга гап йўқ. Улар туфайли Лионель Скалони жамоаси финалда худди ўз майдонида ўйнаётгандек бўлгандир. Аргентиналик футболчиларни қўллаб-қувватлаш бобида жонкуяр фанатлар қатори уларнинг турмуш ўртоқлари ва маҳбубалари ҳам ўта фаоллик кўрсатишди. Улар бу масалада норасмий чемпионга ҳам айланишди. Ҳар ҳолда, янги ғолиб таркибидаги деярли барча футболчиларнинг ҳамхоналари ёки қаллиқлари Қатарга ташриф буюрдилар. Улар трибуналарда фаол бўлиш баробарида ижтимоий тармоқларни ҳам чиройли постлар билан безашди.

Айниқса, Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла (ўғиллари - Тьяго, Матео ҳамда Чиро билан), Гонсало Монтьелнинг қаллиғи Карина, Леандро Паредеснинг ҳамхонаси Камила, Хулиан Альвареснинг шахсий мухлисаси Эмилия ва Лаутаро Мартинеснинг маҳбубаси Августино Гандолфо ажралиб туришди. Агар Қатарда мундиал билан параллель равишда «Жаҳон футболи гўзаллари» танлови уюштирилганидами, унда Аргентина термаси футболчиларининг ҳурлиқо умр йўлдошлари ва маҳбубалари ғалаба қозонишарди, албатта. Муҳими, улар ўз кавалерлари муваффақия­тига муносиб ҳисса қўшишди. Чемпионликка гўзал тиргак!

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 29.12.2022.
Ўқилди: 2331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8616]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4511]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4442]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4394]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3608]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3338]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3095]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2239]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2238]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2237]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик