Кириш Регистрация

Рус клублари ФИФАдан барибир товон пулларини ундириб оладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Бутунроссия футболчилари касаба уюшмаси (ОПСФ) бош директори Александр Зотов ФИФАнинг Россия клубларининг 10 нафар собиқ футболчисига товон пули тўлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Бугун йигитларнинг касаба уюшмаси орқали юборган аризалари қаноатлантирилганлиги ҳақида ФИФАнинг фонд раҳбарларидан хатлар кела бошлади. Бу янги йил учун яхши янгилик», - дея Зотов сўзларини келтиради РБ Спорт.

Аввалроқ ФИФА фонди Россия клубларининг профессионал мақомини йўқотиб, банкрот бўлган футболчиларига тўловларни амалга оширганди.

Бу футболчилар Павел Погребняк, Юрий Дюпин, Евгений Фролов, Александр Салугин, Януш Гол, Петар Занев, Младен Кашчелан ва бошқалар эди.

Сўнгги йилларда Россияда бир нечта клублар, жумладан, «Тамбов», «Амкар», «Кубань», «Тосно», «Салют», «Авангард» ўз фаолиятини тўхтатди. Бу жамоалар ҳар бири футболчиларига маошларнинг бир қисмини тўламай, банкрот бўлди.

Киритилди: 21:40, 30.12.2022.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.